Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 346
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:41
29-12-2016, 10:41

Товуқ мучалида туғилганлар: Эркаклари бевафо, аёллар оқила

Категория: Новости, Foydali Ma'lumotlar

Ҳар йил ўз номи, мучали билан келади. Айни дамда маймун йилини кузатиб, товуқ йилини кутиб олиш арафасида турибмиз. Мучал асли нима? Товуқ мучали остида туғилган одамларнинг феъл-атвори қандай бўлади? Ушбу саволларга биргаликда жавоб топамиз.

Мозийшуносларнинг фикрларича, Мучалнинг туб негизини бундан қирқ асрча аввал хитойликлар тузган. Йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам такрорланиб туради. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги олам сув, олов, тупроқ, металл ва ёғочдан ташкил топган ҳамда улар ўзида ижобий ва салбий хусусиятларни мужассамлантиради, деган тушунча туртки бўлган.

Бу беш унсур "осмон шохобчаси” деб номланган. Самонинг энг ёруғ ёритгичларидан Муштарийнинг 12 йиллик ҳаракат йўли эса шунча бўлакка бўлинган ва ҳар бирига "ер шохобчаси” деб аталувчи 12 ой белгилари қўйиб чиқилган. Милоднинг бошларида уларга каламуш, сигир, йўлбарс, қуён, аждаҳо, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит, тўнғиз каби ҳайвонлар номи қўшилган. Бу белгилар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати йўлида жойлашган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сумбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадий, Далв ва Ҳут юлдуз туркумлари эгаллаган ҳудудларга мос келган.

Ушбу йил "Оловранг” товуқ йили бўлиб, товуқ мучали йилларида бошқа рангдаги товуқлар ҳам тилга олинади. Масалан, ёғоч товуқ, ер товуқ, металл товуқ, сув товуқ, оловранг товуқ, мовий товуқ, қизил товуқ ва бошқалар.

Товуқ йилида туғилган кишиларга умумий таъриф: танқидни ҳам ортиқча мақтовни ҳам ёмон кўрадиган, қатъиятли, иродали, кучли инсонлар айнан шу йилда туғилган кишилардир.
 
Улар оиласини ҳимоя қилади. Дўстларига ўта меҳрибон бўлишади. Шу сабаб, товуқ йилида туғилган кишиларнинг дўстлари жуда кўп бўлади.
 
Муҳабат борасида бу мучал соҳибларига тенг келадигани топилмаса керак. Азиз инсонларининг қулайлиги ва кўнгил хотиржамлиги учун ҳар қандай шароитни яратиб бера олишади.  
 
Товуқ йилида туғилган эркаклар
Товуқ йилида туғилган эркаклар мард, жасур ва бир сўзли бўлишади. Аёлларнинг эътиборини тортишни хуш кўришади. Улар ёқтирган инсони билан турмуш қуришга шошилмайди. Уни қатор синовлардан ўтказгач, бунга қарор қилади. Гарчи аёллардан улкан вафони кутсалар-да,  садоқат борасида уларни намунали эр, деб бўлмайди.
 
Товуқ йилида туғилган аёллар
Эркаклардан фарқли ўлароқ, бу йилда таваллуд топган аёллар вафодор бўлишади. Улар ҳам эътиборни хуш кўришади. Иш жойида бу мучал остидаги аёлларни барча хурмат қилади, маслаҳат, керак бўлса, ўрнак олади. Фарзандларига эътиборли, намунали она, дўст, маслакдош бўлишади.
 
Товуқ мучалида туғилганлар қайси мучал соҳиби билан оила қургани маъқул?

Товуқ мучалининг унсури ердир. Шунга кўра, бу мучал эгалари унсури ер бўлган мучал соҳиблари билан турмуш қурганлари яхшироқ. Мучалларни ўрганадиган олимлар товуқ мучали вакиллари илон ва сигир мучалида туғилган кишилар билан турмуш қуришлари саодатли кечиши ҳақида айтишади. Бироқ, агар иккисидан бирини танлаш лозим бўлса, илон мучали вакиллари улар учун энг мос жуфтликдир.
Товуқ йилида туғилган машҳур кишилар
 
Алишер Навоий, Юрий Никулин, Дима Билан, Иоганн Штраус,  Рихард Вагнер, Фенимор Купер, Энрико Карузо, Ив Монтан, Джульетта Мазина, Йоко Оно, Жан Поль Бельмондо, Рабиндранат Тагор, Жузеппе Верди, Присцилла Пресли, Жордж Сигал.
Умида Якубова
Информация к новости
  • Просмотров: 234
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:39
29-12-2016, 10:39

LG G6 smartfoni 1 oy oldin taqdim etiladi

Категория: Новости, Foydali Ma'lumotlar

LG Electronics kompaniyasi o'zining navbatdagi flagmanini odatdagidan 1 oy oldin chiqarishni rejalashtirmoqda. Bu haqda Korea IT News nashri xabar bermoqda. 

Kompaniyaning avvalgi flagmani LG G5 2016 yil 31 martda taydim etilgandi. Biroq kompaniya o'zining LG G6 smartfonini 2017 yilning fevral oyi oxirida yoki mart boshida taqdim etmoqchi. 

Manba bergan ma`lumotga ko'ra, buning sababi kompaniya LG G6'ni raqobatchilardan oldinroq taqdim etib, o'z flagmani savdosini oshirmoqchi. 

Информация к новости
  • Просмотров: 226
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:37
29-12-2016, 10:37

Рамкасиз iPhone 8 қандай дизайнда бўлади?

Категория: Новости, Foydali Ma'lumotlar

Интернет тармоғида iDrop News дизайнерлари томонидан ишланган рамкасиз iPhone 8 концепти пайдо бўлди. Модель кенг тарзда тарқалган рамкасиз Apple флагманига доир хабарлар асосида яратилган.

Миш-мишларга қараганда, 2017 йилда  Apple компанияси янги инновацион флагмандан ташқари, яна иккита такомиллаштирилган, бироқ аввалги қурилмалардан катта фарқ қилмайдиган iPhone 7s ва  iPhone 7s Plus смартфонларини ҳам тақдим қилиши мумкин, деб ёзмоқда Gagadget сайти.

Концептга асосан, iPhone 8 флагманининг олд панели бутунлай экран билан қопланади. Аппарат ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва 4К аниқлигидаги OLED экранга эга бўлади. Шунингдек, унга инфрақизил кўз ёй сканери ўрнатилиши мумкин. Албатта, буларнинг барчаси ҳозирча тахмин. Аммо, бир нарса аниқки, "Олма” мухлислари ундан анчадан бери янги ва оламшушмул инновацияларни кутишмоқда.

Информация к новости
  • Просмотров: 235
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:35
29-12-2016, 10:35

Яқинларингизни қутлашни унутманг! Сара табриклар 10 лиги

Категория: Новости, Foydali Ma'lumotlar

Байрам оқшомида Қадрдонларимни қандай қутласам экан, деган савол сизни ҳам ўйлантирадими? Ундай бўлса, эътиборингизга энг сара табриклар 10 лигини тақдим этамиз. Кўнгилнгизга ёққанини танлашингиз мумкин.   

1.     Соат миллари 12 марта бонг ургунига қадар 12 та тилагингизни тилашга улгуринг. Агар чин дилдан ишонсангиз,  улар 2017 йилда, албатта, ижобатини топади. 

2.     Биласизми бегим, Янги йил кечасида ҳамма ёмонликларни эски йилда қолдириб, фақат яxшиликлар билан қаршилаш одат тусига кирган. Менинг эса эски йилда қолдиришга хеч нарсам йўқ. Сиз  билан яшаб келаётган баxтли турмушимни Янги йилга ҳам олиб кетмоқдаман. Бунинг учун сизга раҳмат. Янги йилингиз билан азизим!

3.     Қадрли онажоним! Доим бугунгидек юзингизда табассум, қалбингизда қувонч порлаб турсин. Келгуси йилда ҳам мен билан  фаxрланишингиз учун тиришқоқлик билан ҳаракат қиламан. Келаётган йил хаётимиздани яхшиликларнинг бошланиши бўлсин! Ардоқловчи фарзандингиз!

4.     Азиз дўстим ҳаётда энг муҳими дангасалик қилмасликдир! Ҳозир мен юборган «SMS»ни ўқиётган экансан, демак сен эринмай, телефонингни қўлинга олиб, бир нечта тугмаларни босишга куч топа олдинг. Баракалла! Йил давомида буни сақлаб тур! Аxир дангасаликни енгган одамларгина ўз мақсадларига эришадилар. Янги йил муборак бўлсин!

5. Сизни табриклаб, барча орзуларингиз ушалишини тилаб қоламан. Чунки орзусига етишган инсон қувноқ, тетик ва соғлом бўлади. Янги йилингиз билан!

6. Устоз, сизга кириб келаётган йилда машаққатли ишингизда муваффақиятлар, сиз тарбия қилаётган ҳар бир бола юртимиз келажагига ҳисса қўша оладиган инсон бўлиб етишишини тилаб қоламан.

7. Осмондан сен каби гўзал ва майин қор ёғмоқда, севгилим. Агар бу қор парчалари кафтингга тушса, билгинки мен сени қучаяпман, агар лабларингга тушса сенга бўса ҳадя қиляпман, агар нафасингда эриб кетаётган бўлса, мен сени севаман. Янги йил муборак бўлсин!

8. Келаётган 365 кун ўтган ҳамма кунлардан яxши бўлсин. Янги 12 ой умид ва ишонч, ҳар янги дақиқа эса қувонч ва шодликлар келтирсин. Ҳар бир янги сония чин севги ва самимий дўстликка йўғирилишини тилайман.

9. Айтишларича, янги йил кечасида эзгу тилаклар ижобат бўларкан. Мен сени оламдаги энг баxтли аёл бўлишингни тиладим. Бу тилагим тез орада амалга ошишига ишончим комил. Янги йилинг билан, азизам!

10. Ҳурматли ҳамкасбим, сизни кириб келаётган Янги йил билан қутлайман! Ушбу йил ҳам Янги ва омдли ғояларга бой бўлсин. Ишончингизга сазовор ҳамкасблар ва адолатли етакчи инсон билан ишларингиз янада ривож топишини тилаб қоламан. Яқинларингиз, дўстларингиз сизга доим кўмакдош бўлишсин, ҳар ишда қўллаб-қувватлашсин. Ишларингизда доимо омад ҳамроҳ бўлсин!

Информация к новости
  • Просмотров: 249
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:34
29-12-2016, 10:34

Интернет фойдаланувчиларининг байрамолди энг машҳур сўрови айрилиқ ҳақида бўлди

Категория: Новости, internet

Google қидирув-тизимида "Севгилинг билан қандай алоқани узиш мумкин?” саволи энг машҳур бўлди. 

Mirror нашри журналистлари Google ушбу сўровга қандай жавоб бераётганини текширишга қарор қилди.

"Ишда, дўстларингиз ёки телевизор қаршисида кўп вақт ўтказаётган бўлсангиз ҳавотирга тушиш вақти келди”, — дейилади битта сайтда.

"Аввал сизга ёққан унинг қайсидир жиҳати сизни ақлдан оздира бошлаган бўлса”, — дейилади бошқа сайтди.

"Нимаики гапирманг, баланд гапиринг”— дея маслаҳат беради учинчиси. Муаллифларнинг фикрларига кўра, ушбу белгилари ҳеч нарса ҳақида гапирмаяпти, сабаби ҳар қандай одам бундай ҳисларга дуч келган. 

Нашр муаллифлари бошқа сайтлардан бузилаётган муносабатлар ҳақидаги маълумотларни излаб кўришди, бироқ уларнинг маслаҳатлари бунданда аҳмоқонароқ эди.

Информация к новости
  • Просмотров: 422
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:32
29-12-2016, 10:32

Eng ko'p maosh oladigan futbolchi nomi o'zgardi

Категория: Новости, Sport

Информация к новости
  • Просмотров: 246
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:31
29-12-2016, 10:31

Rossiya prezidentining mashinasi sotuvga qo'yildi

Категория: Новости, Dunyo

Информация к новости
  • Просмотров: 233
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:29
29-12-2016, 10:29

Austin Mahone feat. Pitbull - Lady

Категория: Музыка, Зарубежная Музыка

Информация к новости
  • Просмотров: 349
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:26
29-12-2016, 10:26

Bahrom Nazarov - Nahotki

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 191
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:21
29-12-2016, 10:21

Atesh and Ashim - Самые Родные

Категория: Музыка, Русские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 227
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:19
29-12-2016, 10:19

Dildora Niyozova - Do'st

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 231
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:17
29-12-2016, 10:17

Shohrux Mirzo - Yurak Zor

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 268
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:12
29-12-2016, 10:12

Shahlo Ahmedova - Sevasanmi Meni

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 179
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:11
29-12-2016, 10:11

Bolalar - My Love

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 437
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:09
29-12-2016, 10:09

Milliy Guruhi - Popuri

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 220
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:07
29-12-2016, 10:07

Bojalar va Ilhom Farmonov - Binafsha

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 236
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:06
29-12-2016, 10:06

Shahnoza Otaboyeva - Qish

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 307
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:02
29-12-2016, 10:02

Humoyun - Ming Yil

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 255
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:01
29-12-2016, 10:01

Maxsuma - O'tmish

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 118
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 10:00
29-12-2016, 10:00

Mador Guruhi - Mayli

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 225
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:59
29-12-2016, 09:59

M1noR va UZmir (L1GHTDreaM) - Yoqimli Oqshom

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 156
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:57
29-12-2016, 09:57

Malika Egamberdiyeva - Bermayman

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 270
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:56
29-12-2016, 09:56

Malika Egamberdiyeva - Ko'chalar

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 257
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:54
29-12-2016, 09:54

Jo'rabek Qodirov - O'zingni

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 152
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:53
29-12-2016, 09:53

Sherbek Shodiyev - Dili Dili

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 221
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:51
29-12-2016, 09:51

Qahqaha - Pullarim (Parodiya)

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 226
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:49
29-12-2016, 09:49

Alim feat Pitbull - Bo'lar Bo'lmas

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 206
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:47
29-12-2016, 09:47

Shohjahon Jo'rayev - Go'zalim

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 187
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:43
29-12-2016, 09:43

Ali Otajonov - Ona

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Информация к новости
  • Просмотров: 191
  • Автор: admin
  • Дата: 29-12-2016, 09:41
29-12-2016, 09:41

Vohidjon Isoqov - Erishdingmi

Категория: Музыка, Узбекские Песни

Назад Вперед