Главная » Hikoyalar » Севиб колган ота ёхуд эртакда яшаган болалар нидоси

ВХОД
Меню сайта
Библиотека (Узб)
Поиск
Мини Профиль
Что бы полноценно пользоваться сайтом, Пожалуйста Пройдите быструю регистрацию!
E-mail:
Пароль:


Новости мира
Фото-видео услуги
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 65
Блоги
Добавляйся
Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Статистика
Мобильная версия сайта

Севиб колган ота ёхуд эртакда яшаган болалар нидоси



Бу хикояни дунёдаги хар бир ота укишини жуда истардим. Сабаби, гулдай аёли билан фарзандларини ташлаб кетаётган падари бузрукворлар кам эмас. Отанинг уйдан кетиши, оила бузилиши, фарзандларнинг рухига катта зарба беради. Хурмат ва Худо берган буюк туйгуларни топталишига олиб келади. Болам, бола-ку дейсиз! Ташлаб кетганингиздан кейин томогингиздан кандай овкат утади азиз ота? Болам дейсиз-у, сизнинг конингиз окиб турган бир парчангиздан кандай воз кечиб кета оласиз? Рухимиз синган фарзандлар, унча-мунча ходисага таъсирланмай, бегуборлигимизни йукотиб куйганимизга кандай карайсиз? Бу хикояни Отасиз яшаётган фарзандларга багишлайман. Кундалигимдан куп лавхалар келтирдим. Уйлайманки, бу жумлалар сизни хам хаётга булган интилишингизни кучайтиради. Отасиз яшаётган фарзандларнинг хис туйгусини канчалик курсатиб бера оламан буни билмадим-у, аммо болаларини кузини ёшлаб кетган оталарга Аллохдан бир истагим бор. Барчангизга Худо инсоф берсин! «Узингни ёлгиз хис килдингми? Осмонга кара. Каердадир сенинг юлдузинг порлаб турибди. Сен уни кут. У албатта келади. У ёруг, порлок ва самимий булади…» Болаликдан уз оламида яшовчи кизалоклар хакида эшитганмисиз? Мен хам качонлардир эртаклар дунёсида яшаган кичкинагина кизалок эдим. «Кулойим», «Уйкудаги малика», «Сохибжамол ва махлук»… аникроги уларга жуда ишонардим. Улгайганим сари хаммаси саробга айланаётгандай эди гуё. Ун биринчи синфни битирганимдан сунг, «Киз бола хар бир кунининг маликаси булиши керак» деган хакикатни англадим. Маликаларнинг эртаги яхшилик билан тугайди. Бордию яхшилик билан тугамаса, демак эртак хали нихоясига етмаган. Бу турт йил илгари эсдалигимда ёзилган сузлар эди холос. Уни укимаганимга анча йил булиб кетибди. Нимагадир бугун, утган хаётимга кайтмокликни истадим… Ракс тугарагига катнашардим. Адашмасам ёшим ун иккида эди. Хореографимизнинг режасига асосан, хафтанинг бир кунини «классик ракс»ларга багишлардик. Станок олдида «Батман тандю» ва «Ранде жан порте» харакатларини бажарардик. Кучада янги йил чироклари ёниши билан калбимга узгача байрам кириб келарди. Янги йил менинг сирли эртагим эди. Ва биринчи марта уша йили «Кулойим» (Золушка) балетига тушганмиз. Балериналарнинг нозик ракс харакатлари, либослар, хатто сахна куринишидаги жозиба, менда орзу пайдо булишига имкон берганди. Арча ясатаётган кечамиз хали хамон ёдимда, дадам: - Янги йилга корбобога хат ёзиб арчанинг тагига куйиб куй. Сенга нима олиб келсин? Шу ёшда хам корбоболарга ишониб оёк учида турадиган пуанти совга килишини илтимос килганман. Лекин эрталаб, ранг-баранг арча тагида пуантилар эмас, бошка совга турарди. Балерина булиш менга армон булиб колган эди. Кундаликдаги: «Инсон йиглаётганида, юрак тубида ухлаб ётган туйгуларни куз нурларига олиб чикади. Армонли куз ёшлардан бушаётган юрак буш колмайди. Узи муштумдай булса-да, бутун олам ва борлик сигади…» жумлалари эхтимол шу армонимга тегишли булгандир. Укиш даврида дустларимдан аразлаб эсдалик варакларни тулдирган эдим: «Сени жинни дейишса хафа булма. Ким нима дегани билан сен шундай булиб колмайсан-ку! Зеро узингни хаёлингда кечаётган фикрларни бировлар билан бахам куришинг сени жинни эканлигингдан далолат эмас. Хар ким хаётни уз кафтида, уз юрагида улчайди. Бунинг учун хафа булиш шарт эмас». Энг аламлиси мехрим бир инсонга тушганди. Уни хам хикоя килиб айтсам: «Кунларнинг бирида мен кизил атиргулнинг ичига тушиб колдим. Билсам, у узга инсоннинг юраги экан. У ер жуда чиройли эди. Айрим вактларда эса ок капалак учиб утарди. Бир куни уша ок капалак гулга кунди. Жой кичкина булгани учун, мен ерга йикилиб тушдим. Вакти-вакти билан у гулни куриб турардим. Сулиб колибди. Бевафо капалаги эса учиб кетибди…» Кундаликдаги кейинги сузларни укиб, мендаги бегуборлик аста суниб бораётганини курдим. Сабаби, оиламизда жанжаллар купая бошлади. Укишга бормай куйганимдан хавотирланган дугонам, уйимизга келди. Дардимни биринч
Просмотров: 624 | Категория: Hikoyalar | Добавил: KILLER


"Ok.ru" и в других социальных сетях поделиться (Будь Первым)!

Всего комментариев: 0

avatar

Только зарегистрированные могут комментировать,Пожалуйста зарегистрируйтесь!