Главная » Dunyo Yangiliklari » Коронавирус: АҚШ Европадан сафарларни бир ойга тўхтатди

ВХОД
Меню сайта
Библиотека (Узб)
Поиск
Мини Профиль
Что бы полноценно пользоваться сайтом, Пожалуйста Пройдите быструю регистрацию!
E-mail:
Пароль:


Новости мира
Фото-видео услуги
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 62
Блоги
Добавляйся
Календарь
«  Март 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Статистика
Мобильная версия сайта

Коронавирус: АҚШ Европадан сафарларни бир ойга тўхтатди

2020 » Март » 12



АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлади

Чекловлар 13 март, жума куни ярим тунда кучга киради.

Керакли текширувлардан ўтган америкаликлар учун истиснолар мавжуд.

«Бу тақиқлар нафақат савдо ва юкларнинг сезиларли ҳажмига, балки бошқа бир қатор нарсаларга ҳам таъсир қилади ... Биз АҚШга Европадан келадиган ҳамма нарсани муҳокама қиламиз», - деди Трамп миллатга мурожаатида. Кейинчалик у твиттерда «Европадан киришга қўйилган 30 кунлик тақиқ савдога таъсир қилмайди», деб ёзди. Унинг қўшимча қилишича: «Тақиқ товарларни эмас, одамларни тўхтатади».

АҚШ президентининг фикрига кўра, Евроиттифоқ эпидемия ҳақида огоҳлантиришнинг уддасидан чиқмади, чунки АҚШдан фарқли ўлароқ, Хитой билан алоқани ўз вақтида тўхтатмади.

«Биз Хитойга нисбатан қутқарув чораларини бошидаёқ кўрдик, энди Европага нисбатан худди шундай чораларни кўришга мажбурмиз. Биз зудлик билан ҳаракат қиламиз ва фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлигини тегишли даражада таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз», - деди президент.

Шу билан бирга, у АҚШ Хитой ва Жанубий Кореядаги вазиятни кузатаётганини таъкидлаб, ушбу мамлакатларда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланар экан, Вашингтон амалдаги чекловларни қайта кўриб чиқишини тан олди.

Бундан ташқари, Трамп кичик корхоналар ва аҳолининг заиф қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавируснинг мамлакат бўйлаб тарқалиши муносабати билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши мумкинлигини эълон қилди.

Ўз навбатида, АҚШга кириш бўйича айрим истисно давлатлар ҳам борлиги ойдинлашди. Хусусан, Буюк Британия, Ирландия, Болгария, Хорватия ҳамда Руминия рўйхатда йўқ.

Журналистларнинг аниқлашича, ушбу мамлакатларда Дональд Трамп оиласининг гольф майдонлари, меҳмонхона ва бошқа дам олиш масканлари мавжуд.

CNN маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус билан касалланишнинг 1,2 мингтадан ортиқ ҳолати қайд этилган, 37 киши вафот этди. АҚШдаги штатларнинг деярли ярми инфекция тарқалиши фонида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Просмотров: 88 | Категория: Dunyo Yangiliklari | Добавил:Mahmudov17


В Ok.ru и в других социальных сетях будь первым!

Всего комментариев: 0

avatar

Только зарегистрированные могут оставить комментарии. Пожалуйста Пройдите Регистрацию!