Главная » Dunyo Yangiliklari » Коронавирус Қирғизистонда.

ВХОД
Меню сайта
Библиотека (Узб)
Поиск
Мини Профиль
Что бы полноценно пользоваться сайтом, Пожалуйста Пройдите быструю регистрацию!
E-mail:
Пароль:


Новости мира
Фото-видео услуги
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 63
Блоги
Добавляйся
Календарь
«  Март 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Статистика
Мобильная версия сайта

Коронавирус Қирғизистонда.

2020 » Март » 18



Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида уч кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда 18 март куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев махсус брифинг чоғида маълум қилди.
Бу Қирғизистонда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатлари бўлди. Уч ҳолатда ҳам вирус хорижда юқтирилган.

«Бу биз учун кутилмаган бўлмади. Биз бу сценарийга уч ойдан буён тайёрланяпмиз. Шифохоналарда зарур хоналар тайёрланган, инфекцион бўлимларда ҳам захира хоналари тайёрлаб қўйилган. Лабораторияларда зарур қурилмалар мавжуд, шифокорлар таҳлил намуналари олишга тайёр», деган вазир.

Қайд этилишича, уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари бўлиб, улар яқинда Умра зиёрати учун Саудия Арабистонида бўлиб қайтишганди.

Улар қайтган самолётда жами 135 йўловчи бўлган. Айни вақтда уларнинг 90 нафари карантинга жойлаштирилган.

Vesti.kg нашри ёзишича, самолёт йўловчилари парвоздан кейин текширувдан ўтказилмаган. Чунки, шу вақтга қадар Қирғизистонда Саудия Арабистонидан келувчилар хориждан келувчиларнинг учинчи тоифасига киритилганди. Бу тоифага вирус тарқалиши хавфли даражада авж олмаган давлатлар киритилган: Сингапур, Австрия, Дания, Ҳонгконг, Малайзия, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн, Австралия, Греция, Канада, Ироқ, БАА, Кувайт, Миср, Ливан, Қатар, Саудия Арабистони.

Super.kg нашри хабарига кўра, Сузоқ тумани Благовешенка қишлоғида истиқомат қилувчи шахс Саудия Арабистонидан келганлардан бири тўй қилгани ҳақида хабар берган.

«Ҳожи умрадан қайтганидан кейин тўй қилди. Кеча уни олиб кетишган, биз бу ҳақда фақат бугун билдик. Қишлоқда милиционерлар патруллик қилмоқда, биз кўчага чиқмаяпмиз ва нималар бўлаётганини билмаяпмиз», - деган у.

24.kg нашри Сузоқдагиларда вирус қайд этган шифокорлар суратини эълон қилган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Толо Исаковнинг маълумотига кўра, шу кунларда Бишкекка Саудия Арабистонидан яна 300 нафар ҳожи қайтиши кутилмоқда. Вазирлик уларнинг барчаси карантинга жойлаштирилишини маълум қилган.

Толо Исаков бутун мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишга ҳозирча зарурат йўқлигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бундай чора фақат вирус оммавий равишда тарқала бошласа қўлланиши мумкин.

Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилганди. Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган.

Президентнинг миллатга мурожаати

Мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, улардан кўчага имкон қадар камроқ чиқишни сўраган.

«Бундай вазиятда давлатнинг энг асосий вазифаси ўз халқини асрашдир. Айни вақтда мамлакатда тиббий ҳолат тўлиқ назорат остида. Тиббиёт ходимларимиз етарлича малакага эга, улар бу касалликни қандай даволаш мумкинлигини билишади.

Бу кунларда давлат органлари, маҳаллий ҳокимиятлар ва аҳоли баҳамжиҳат ҳаракатланиши талаб этилади.

Хориждан келган ҳар бир фуқаро тиббий кузатув ва уй карантини шартларига риоя қилиши керак. Талабларни инкор этиш ҳолатларига қатъий чора кўрилади.

Турли йиғилишлар, кўнгилочар тадбирлар, тантаналар ва оммавий тадбирларни тўхтатиб туриш керак. Мактабларда дарслар вақтинча тўхтатилади, олий ўқув юртларида масофавий таълим шаклига ўтилади», деган президент.

Давлат раҳбари мамлакатда етарли озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа тиббиёт буюмлари захираси мавжудлигини таъкидлаб, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилган.

«Худо хоҳласа, биз инсониятнинг қадр-қиммати ва миллий шаънига путур етказмасдан, бу синовдан шараф билан чиқа оламиз», дея нутқини якунлаган президент.

Сузоқда фавқулодда ҳолат

Сузоқ тумани ҳокимлиги маъмурияти томонидан туман ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.

Фармойишга кўра, фавқулодда вазият даврида қуйидаги чоралар ва вақтинча чекловлар жорий этилади:

1) жамоат тартиби, давлат ва стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар ҳимояси кучайтирилади;

2) одамлар кўп тўпланадиган объектлар фаолияти тўхтатилади;

3) Сузоқ тумани ҳудудига кириш чекланади, шунингдек, барча турдаги транспорт турлари (туман штаби аъзолари бундан мустасно) туман ҳудудини тарк этиши тақиқланади.

Ўшдаги вазият

Ўш шаҳрига мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан келувчиларнинг кириши чекланди. Ўш шаҳри мэри Таалайбек Сарибашев коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш учун фуқаролар алоҳида заруратсиз уйидан чиқмаслиги кераклигини таъкидлаган.

«Ҳозирги вазиятда фуқаролар ўз алоқаларини чеклаши тавсия этилади. Менинг ўзим ҳам оила аъзоларимга алоҳида заруратсиз уйдан чиқмасликни тавсия қилдим. Ваҳима кўтарилиши олдини олиш учун органлар фаолиятини мувофиқлаштириш керак. Дўконлар ва дорихоналар доимий режимда ишини давом эттиради. Вазият назорат остида», дея қайд этган у.

Бундан ташқари, Ўш мэрияси соғлиқни сақлаш соҳасида профилактика ишлари ва коронавирусга қарши бошқа тадбирлар учун 700 минг сом ажратган

Просмотров: 93 | Категория: Dunyo Yangiliklari | Добавил:Mahmudov17


В Ok.ru и в других социальных сетях будь первым!

Всего комментариев: 0

avatar

Только зарегистрированные могут оставить комментарии. Пожалуйста Пройдите Регистрацию!